Мазкур ўқув қўлланмаси 5580700 “Гидротехника қурилиши” йўналишида бакалаврлар тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, «Меъморчилик» фани дастурига мос равишда ёзилган, унда Ўзбекистондаги гидротехника иншоотлари қурилишининг қадимдан то ҳозиргача бўлган ривожланиш босқичлари, ундаги меъморий лойиҳалаш асослари, ҳажмий-планлаштириш хусусиятлари, уларни гидротехника иншоотлари қурилишида конструктив ечими билан боғлиқ ҳолда ташқи бадиий кўриниши ва дизайни, шунингдек, қурилиш лойиҳалаштириш асослари: турли кўринишдаги саноат ва аҳоли турар жойлари биноларининг барча турлари, уларнинг таснифи, қўлланиш шароити, иншоот конструкцияларининг ишлаш хусусиятлари, бадиий-меъморий ечимлари ва техник-иқтисодий тавсифномалари кўриб чиқилган.