Талабаларнинг графикавий саводхонликка эга бўлиши уларнинг фикрлаш ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади ва натижада уларнинг рационизаторлик ва ихтирочилик фаолиятини шакллантиради .Олийгоҳда чизмачиликни ўқитиш жараёнида талабаларниннг фазовий тасаввурини ривожлантириш ва улар билимида тасвирларни алмаштиришга доир кўникма ва малакасини ошириш муаммолари тўлиқ ҳал қилинган деб бўлмайди. Тасвирларни алмаштириш жараёнида талабаларнинг фазовий тасаввури қўзғалувчанлиги (фаоллиги) ривожланади ва натижада талабалар билимида "таркибида лойиҳалаш элементлари бўлган" машқ ва масалаларни ечиш, шунингдек, уларнинг ижодий лойиҳалаш фаолияти шакллана боради