ХХI асрни рекламасиз тасаввур қилиш қийин. Хусусан, бозор иқтисоди шароитида рекламанинг жамиятдаги мавқеи ошиб бораверади. Чунки, тадбиркорликсиз тараққиёт бўлмаганидек, рекламасиз тадбиркорлик йўқ. Реклама тушунчаси яхлит ва тугал кўринишдаги, таъсирли, оҳангли, ҳаракатдаги, матн ёки матнсиз шаклдаги ахборотлар мажмуини англатади.