Ҳар қандай мақоланинг ўқилиши, аввало, сарлавҳадан бошланади. Агар сарлавҳа ўқувчини ўзига тортадиган, газетхон эътиборини жалб қиладиган бўлса, бу — ўша материалнинг ютуғи. Сарлавҳа ўқилажак материал ҳақида ўқувчининг фикрини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки газетхон қўлига газетани олар экан, кўзи аввало, сарлавҳага тушади. Сарлавҳа мақола ҳақида унга илк хабарни беради.