ОАВ тизимидаги умумий тенденциялар, содир бўлаётган жараёнларга қарамай, Интернетнинг оммавий ахборот воситалари томонидан қўлланилиши соҳасида миллий моделлар мавжуд. Мазкур моделлар ўзига хосликларини ўрганиш нафақат айрим давлатлар тараққиёт даражасини аниқлаш, балки уларнинг информацион сиёсати мазмуни билан танишиш, хусусиятларини аниқлаш имконини беради. Зеро, ахборот сиёсати бугун баъзи давлатларнинг етакчиликка, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий барқарорликка эришишларида асосий йўналиш саналмоқда.