Инсоният тарихида кейинги юз йиллик турфа хил ахборотларни излаш ва тўплаш, қайта ишлаш ва узатишнинг янги воситалари, усулларининг ниҳоятда тараққий этганлиги билан ажралиб туради. Биз бугун ахборотлар асрида яшамоқдамиз. Ахборотлар оқими ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг барча жабҳаларига ниҳоятда тезкорлик билан кириб бормокда.