Фаннинг мақсади ва вазифалари. Марказий Осиё ўзининг табиий-географик, шу жумладан тупроқ-иқлим шароити ва ландшафтлари билан Евросиёнинг бошқа минтақаларидан кескин фарқ қилади. Осиёнинг бу минтақасининг бундай хилда ажралиши, энг авваломбор, унинг географик муҳитининг ранг-баранглигида, мураккаб тектоник, геологик ва рельеф тузилишида, иқлим, тупроқ, ўсимликлик шароиталарининг тез-тез масофада ўзгариб туришида ҳамда инсон фаолияти таъсирида ерларни ўзлаштириш ишларида намоён бўлади.