Операцион тизим (ОС) компьютер билан фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатади, компьютер асосий қурилма манбаларини, қўшимча қурилмаларнинг ишини бажаради. Операцион тизим компьютер ишга тушурилиши билан юкланувчи дастур бўлиб, бу дастур фойдаланувчига шахсий компьютер билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини беради.