Иқтисодиёт ҳар қандай жамиятнинг асоси, ривожланиб бориш шарт-шароити, чунки ҳаёт энг аввало, тириклик неъматлари ишлаб чиқаришни объектив зарур қилиб қўяди. Инсонлар ҳаёт кечиришлари учун ўз эҳтиёжларини қондиришлари шарт. Жамият бор экан, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган неъматларни айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш мавжуд ва бу жараён узлуксиз тарзда бир-бирига боғлиқ холда юз беради.