Республикамизда ғўза экиладиган майдонлар қисқариб, пахта яккаҳокимлиги тугатилаётган бир
шароитда пахтачиликдаги янги вазифаларни ечимида агротадбирлар тизими
мажмуаси билан бир қаторда ғўзанинг тезпишар, серҳосил, касаллик ва
зараркунандаларга чидамли навларини яратиш ва районлаштирилган, истиқболли
ва янги ғўза навларини ҳар бир минтақадаги вилоятлар, туманлар, фермер
хўжаликлари мисолида экиш муддатлари, уруғ сарфи, кўчат қалинлиги, сув, ўғит
(NPK) меъёри–нисбати ва суғориш тартибларини пухта услубий қўлланмаларга
қатъий риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилиши соҳа
мутахассислари олдида турган муҳим, долзарб вазифалардан биридир.