Ғаллачиликда иккинчи репродукция уруғларининг ҳосилдорлик хусусиятларини аниқлаш асосида, уруғчилик самарадорлигини ошириш

Ғаллачиликда иккинчи репродукция уруғларининг ҳосилдорлик хусусиятларини аниқлаш асосида, уруғчилик самарадорлигини ошириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-12 06:08:07
I.1.Мавзунинг долзарблиги: Инсоният томонидан ўсимликларни маданийлаштириш тарихи ўн минг йилдан кўпроқ даврни ўз ичига олади. Ўз навбатида ўсимликларни маданийлаштириш жараёни ҳалқ селекцияси тарихига бориб тақалади. Археологик олимларнинг маълумотларга қараганда биринчи маданийлаштирилган ўсимликлар: буғдой ва арпанинг ёввойи ҳолдаги турлари бўлган, шу сабабли бўлса керак азал-азалдан инсон рационидаги бош маҳсулот нон ва нон маҳсулотлари бўлиб келмоқда. Буғдой ва арпанинг илк ватани ҳам Осиёдир: қадимги Сўғдиёна, Хоразм ва Бақтрия ҳудудларида бу экинлар жуда қадимдан экиб келинади. Деҳқончилик маданияти ривожланган бу ҳудудларда дон экинларидан ташқари кўп миқдорда мева, сабзавот ва полиз экинлари етиштириш яхши йўлга қўйилганидан инсон рациони турли-туман маҳсулотлар билан бойитилган. Ривожланишнинг кейинги поғонасида инсон бошқа географик ҳудудларда мавжуд бўлган айрим ўсимликларни ўз ҳудудларига олиб келиб иқлимлаштиришга интилишган. Иқлимлаштириш ҳам осон кечмаган албатта айрим ўсимликларни ўз ватанидан бошқа иқлимдаги ҳудудларга ўн ва баъзан юзлаб йиллар сарф қилинган. Охир оқибатда селекция ишлари янада ривожлана бориб кўпроқ маҳсулот етиштириш имконияти туғилган. Қадимги буюк«татис» денгизи қаъридан ўсиб чиққан турон замини жуда кўплаб маданий ўсимликларнинг ҳам ватани бўлган. Республикамизнинг тупроқ-иқлим шароити, дунёда ўсадиган ўсимликларнинг кўпчилигини ўстиришга имкон беради. Аммо собиқ иттифоқ замонасида ҳудудимиз«Пахта якка хокимлигига» айланди. Бозорларимиз қашшоқлашди, айрим истеъмол маҳсулотларини яшириб сотишга ўтилди. Маҳсулотнинг хилма-хиллиги тўғрисида гan ҳам бўлиши мумкин эмас эди, масалан бозорларда ҳар қандай маҳсулотнинг бор йўғи бир ёки икки тури бўларди холос. Республикамиз мустақилликка эришганига йигирма йилдан ошди. Бу давр тарихан қисқа давр, аммо шунга қарамасдан Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқ хўжалигининг барча соҳаларида бўлганидек қишлоқ хўжалигида ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада ишлар амалга оширилди. Шунинг учун Юртбошимиз, яратганга минг бор шукурки, ўз донимизга, ўз беминнат нонимизга эга бўлган шу кунларга ҳам етиб келдик деб бежиз айтмаган, чунки Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришди. Яқин-яқингача аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бир неча миллион тонналик дон минг машаққатлар эвазига четдан келтирилган, мамлактда қисқа вақт ичида ҳақиқий мўжиза юз берди. Кечагина юз минг тоннанинг нари-берисида буғдой етиштирилган ўлкада бугун миллион-миллион тонналик олтинранг хирмонлар тавлониб турибди.(Мустақил юрт ғалласи/-Т:“Ўзбекистон”2003. –136 б.) Юртбошимиз И.А.Каримов мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёк, Республика ахолисини ўзимизда етиштирилган дон ва нон маҳсулотлари билан таъминлашимиз кераклилиги туғрисидаги оқилона йўл йўриқлари ва кўрсатмаларини нақадар тўғри эканлиги ўз исботини топди. Республикада ғаллачиликни ривожлантиришнинг асосий йуналишлари, моддий техника таъминотини мустаҳкамлаш, юкори дон ҳосили берадиган бошоқли дон экинлари навларини яратиш, уларни етиштириш технологиясини ишлаб чикиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш қаратилган илмий тадқиқот ишларини кучайтирилиши, ер эгасини топиши, фермер хўжаликларини ғаллачиликка ихтисослашиши, суғориладиган ерларда ўртача юқори дон ҳосили олиниши, мамлакатимиз ўз ахолисини дон билан таъминлабгина қолмасдан, ғалла экспорт килувчи давлатлар қаторидан ўрин олди. Айрим вилоят, туман ва фермер хўжаликлари эришган ютуклари шуни кўрсатадики, навларни тўғри жойлаштириб, уруғчилигини тўғри йўлга қўйиши ҳамда берилган илмий тавсиялар асосида ташкилий ва агротехник тадбирлар ўз муддатида сифатли қилиб ўтказилганда сувли шароитда гектаридан 70-80 центнердан, ҳатто ундан ҳам ортиқ ғалла ҳосили олиш мумкин эканлиги яққол намоён бўлди. Бу эса катта ютуқ, катта ғалаба демакдир. (Ўзбекистон Республикасида экишга тавсия этилган, истиқболли кузги буғдой навларининг қисқача таснифи. Андижон-2011) Ҳозирги кунда донли экинлар майдони анча кенгайди ва ғаллачилик, пахтачилик қаторида биринчи даражали тармоққа айланди. Бундан ташқари Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган сиёсат натижасида ғалла ишлаб чиқаришнинг85 фоизидан ортиғи фермер хўжаликларига тўғри келмоқда. Ўтган йиллар ичида республикамиз бўйича навларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир минтақанинг табиий иқлим шароитига мос навларни тўғри танлаш ва жойлаштириш ҳисобига гектаридан70-80 центнердан ҳосил етиштириш бўйича аниқ агротехник тавсиялар ишлаб чиқилши натижасида 2013 йилда республика бўйича бошоқли дон экинларининг ҳосилдорлиги суғориладиган ерларда ўртача52-53 центнерни ташкил қилди. (AgroBIZNES журнали №07/78-2013) 1991 йилда, Ўзбекистон энди мустақилликка эришган кунларда ўлкамизда жами940 минг тонна ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлиги бор-йўғи17 центнерни ташкил этганлигини, республикамиз дон ва ун таъминти бўйича бутунлай Марказга қарам бўлиб кун кечирганини ўзимизга фараз қилсак, ўтган йиллар мабойнидан ғалла мусақиллигини қўлга киритганимиз, ҳосилдорлик3 каррадан кўпроқ ошгани, умумий ҳолсил7 баробардан зиёд кўпайгани, ҳозирги вақтда нафақат ўз эҳтиёжимизни таъминлаш, айни пайтда хорижий давлатларга дон экспорт қилишга эришганимиз бизнинг қандай юксак марраларни забт этканимиздан яққол далолат беради ва ўзгаларнинг ҳайратини тортади. (2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимиз ғаллакорларига йўллаган табригидан)

Дабавлено : 2021-04-12 06:08:07

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш