“Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш” бакалавриат таълим йўналиши IV-босқич талабаларининг ишлаб чиқариш амалиѐти ўташи бўйича

“Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш”  бакалавриат таълим йўналиши IV-босқич талабаларининг  ишлаб чиқариш амалиѐти ўташи бўйича
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
O`quv-qo`llanma
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-12 06:07:39
1. Ишлаб чиқариш амалиѐтига бўлган умумий талаблар. 1.1. “Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш” бакалавриат таълим йўналиши IV-босқич талабаларининг ишлаб чиқариш амалиѐти (кейинги ўринларда амалиѐт деб аталади) бакалавриат таълим дастурининг мажбурий бўлаги ҳисобланади. Амалиѐт ўқув-ишлаб чиқариш машғулотлари кўринишида бўлиб, талабаларнинг касбий-амалий тайѐргарланганлигига бевосита йўналтирилган бўлади. 1.2. Талабалар амалиѐтининг мақсади назарий билимларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш шароитида мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларни эгаллаш ҳисобланади. 1.3. Амалиѐт “Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш” бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган жойларда ўтказилади ва қуйидагиларни: кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ва кадрлар тайѐрлаш миллий модели ғояси ва мазмуни асосида амалга оширишни; касбий фаолият бўйича барча турдаги кўникма ва малакаларни ўрганиш ва амалиѐтга боғлиқ шароитларда татбиқ қилишни; касбий фаолият давомида амалга ошириладиган жараѐнларда иштирок этиш ҳамда ўз устида ишлашни; бакалавриат таълим йўналишига доир барча воситалар, усуллар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш ва амалиѐтда мустақил қўллай олишни; бакалавриат таълим йўналиши бўйича амалиѐтда қўлланиладиган барча турдаги хужжатларни замон талабларига асосан юритишни; касбий фаолиятнинг илмий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларида фаол иштирок этишни; амалиѐт ўташ даврида битирув малакавий иши учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, шаҳсий кузатишларни обориш ва таҳлил қилишни назарда тутади. 1.4. Талабалар амалиѐтининг вазифалари қуйидагилардан иборат: амалиѐт ўтаѐтган объектлари мисолида ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш; бизнес-режа тузиш тартиби (режалаштириш); корхона хўжалик фаолиятини таҳлил этиш; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва молларини етиштириш технологиялари; айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича таҳлил этиш; ишлаб чиқариш тармоқларини бошқариш ва ҳуқуқий масалалар бўйича амалий билимларни бойитиб бориш. 2. Амалиѐтни ташкил қилиш ва унга раҳбарлик. 2.1. Талабалар амалиѐти ТошДАУнинг “Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш” бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган фермер хўжаликлари 4 ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассаса, ташкилот, уюшма, фирма ва бошқалар билан тузган шартномалари асосида ташкил қилинади. 2.2. Юридик шаҳслар билан тузилган контракт асосида ўқийдиган талабалар амалиѐт ўтиш учун тегишли амалиѐт объектларига юборилишлари мумкин. 2.3. Амалиѐтни ташкил қилиш ва ўтказиш учун жавобгарлик олий ўқув юртининг ректори зиммасига юкланади. 2.4. Амалиѐт жойлари, талабаларнинг катта гурухлари ўтишини ҳисобга олиб, олий таълим муассасаси яқинида жойлашган амалиѐт объектларидан танланади. Амалиѐт жойлари кадрлар буюртмачилари томонидан ҳам тайинланиши мумкин. Икки томонлама битимлар асосида амалиѐтни хорижий давлатлар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ўташ мумкин. 2.5. Амалиѐтни ўтказиш муддатлари ўқув режаси билан аниқланади. 2.6. Олий ўқув юрти (ТошДАУ): - ҳар йили 1 декабрдан кечикмаган ҳолда навбатдаги календарь йили учун амалиѐт объектлари билан шартномалар тузади; - амалиѐт раҳбари битирувчиларини чиқарувчи кафедраси (“Фермер хўжалигини бошқариш” кафедраси)ининг тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлайди; - фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиѐти, уни илмий ташкил этиш бошқариш ва шунга ўхшаш масалалар бўйича амалиѐт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассисларнинг маърузаларини ташкил этади; - талабалар ва амалиѐт объектларини амалиѐт дастурлари билан таъминлайди; - объектлардаги талабалар амалиѐтининг ташкил этиш тартиби ва ўтказилишини ҳамда амалиѐт муддати ва мазмунига риоя қилинишини назорат этади. 2.6. Факультет (“Фермер хўжалигини бошқариш” факультети): - талабаларнинг амалиѐтга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиѐт бўйича олий ўқув юрти йўлланмаси, буйруғи ҳамда меҳнат муҳофазаси ва ҳаѐт ҳавфсизлиги ҳақида кўрсатмалар бериш ва ҳ.к.)ни ўтказишни таъминлайди; - амалиѐт объектлари талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шароитлари меъѐрдагидек таъминланганлигини назорат қилади; - талабаларнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади; - амалиѐт натижаларини баҳоловчи комиссияни тайинлайди. 2.8. Олий ўқув юрти тайинланган амалиѐт раҳбари: - талабалар келишига зарурий тайѐргарлик ташкил этиш учун объектларга амалиѐт бошланишидан олдин боради; - талабаларнинг амалиѐтга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиѐт ўтказиш тартиблари, кўрсатмалар, амалиѐт кундалиги, календар 5 режаси ва ҳ.к.)ни ўтказишни таъминлайди (календар режа ва кундалик дафтар шакллари 1 ва 2-иловаларда келтирилган); - талабаларнинг кафедра топшириқларида кўзда тутилган илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади; - амалиѐт объектлари талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шароитлари меъѐрдагидек таъминланганлигини, ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади; - амалиѐт якунлари бўйича талабалар илмий анжуманлари тайѐрланишида ва амалиѐт натижаларини баҳоловчи комиссия ишида иштирок этади; - талабаларнинг амалиѐт бўйича ҳисоботини кўриб чиқади, уларнинг иши ҳақида тавсиянома (тақриз) беради. Талабалар амалиѐт ўтганлиги, уларнинг амалий тайѐргарлигидаги камчиликлар кўрсатилган амалиѐтни такомиллаштириш ҳақида таклифлар киритилган ѐзма ҳисоботни кафедра мудирига тақдим этади; - барча ишларни амалиѐт объекти томонидан бириктирилган рахбар билан биргаликда ўтказади. 2.9. Талабалар амалиѐтнинг умумий раҳбарлиги амалиѐт объекти раҳбари ѐки амалиѐт объекти раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади. 2.10. Амалиѐт объектлари: - талабалар амалиѐтини амалиѐт дастури ва мазкур Қўлланмага мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади; - дастурга мувофиқ талабалар амалиѐт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди; - талабалар таълим йўналишлари бўйича бўш иш жойлари мавжудлигида, амалиѐтчиларни тегишли иш ҳақи билан лавозимларга қабул қилади; - амалиѐтни ўташда олий таълим муассасаси билан келишилган ой-кунлик иш жадвалига амал қилади; - талабаларга мавжуд адабиѐтлар, техник ва бошқа хужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради; - курс иши ва малакавий битирув ишлари учун мавзулар танлашда ѐрдам кўрсатади; - ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради, зарур бўлган ҳолларда талабаларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатади ва бу ҳақда хужжатлар расмийлаштирди; - амалиѐтчи талабаларнинг мазкур амалиѐт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади; - яқин атрофда жойлашган бошқа корхона, муассаса, ташкилотларга биргаликда ташрифлар ўтказади; - талабаларнинг амалиѐт ўташ вақтида мазкур амалиѐт объектининг тегишли ишлари учун жорий қилинган шахсий ҳимоя воситалари ва махсус овқат, пойабзал, ҳимоя кийимлари билан таъминлайди;

Дабавлено : 2021-04-12 06:07:39

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш