Инсоният учун энг зарур маҳсулотлардан бири ўсимлик мойидир, чунки
бир кунда2-3марта ўсимлик мойидан фойдаланишга тўғри келади.
Ўсимлик мойи энг кўп сарфланадиган маҳсулотлар турига киради.
Ривожланган мамлакатларда одамлар имкони борича соғлиқ учун
зарарсиз, холестеринсиз мой ва ёғни истеъмол қилишни афзал билишади.
Холестерин кўпайиб кетса инсон соғлиғига зарар қилтиради ва турли
касалликларни келтириб чиқаради. Холестерин ҳайвонлардан
олинадиган мой ва бошқа маҳсулотларда юқори даражада бўлади.