Бугунга келиб бу соҳада кўплаб самарали ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Алломаларимизнинг бизгача етиб келган бир қанча асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, халқимизга тақдим қилинди ва илмий истифодага киритилди. Мазкур асарлар ўтмиш аждодларимиз қадрлаб келган миллий ва диний анъаналарнинг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга хизмат қилади.