Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида мустақилликка
эришилгандан кейинги қисқа давр ичида амалга оширилган туб сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар натижасида миллий иқтисодиёт ривожидаги
салбий ҳолатларни бартараф этиш, барқарорликни таъминлаш ва муттасил
иқтисодий ўсишга эришишга муваффақ бўлинди. Бу ижобий силжиш яхлит
олинган миллий иқтисодиёт ва унинг асосий етакчи тармоқларига тааллуқлидир.
Шу билан бир вақтда аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши ва ҳар бир
жамият аъзоси эҳтиёжларининг ошиб боришини ҳисобга оладиган бўлсак,
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичидаги иқтисодий ўсиш
суръатлари ҳали талабга тўла жавоб берадиган даражада эмаслиги намоён
бўлади.