Республикамиз ўз мустакиллигини қўлга киритгач иқтисодиётнинг барча
соҳаларида ислоҳотар ўтказила бошланди. Жумладан, республикамиз
аграр-индустриал мамлакат бўлганлиги сабабли ҳам даставвал қишлоқ хўжалиги
тизимида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бошлаб юборилди. Бундай
ислоҳотларнинг натижалари ўлароқ мамлакатимизда янги бир хўжалик
субъектлари, янги деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил топа борди.