Маъданли фойдали қазилмаларининг ҳосил бўлиш шароитлари, хусусиятлари ва жойланиш қонуниятларини геологиянинг бир тармоғи бўлмиш фойдали қазилма хақидаги таълимот ўрганади. Ҳозирги вақтда Республикамизда минерал хом ашё базаси вужудга келтирилган. Ўлкамиз заминидаги олтин, рангли металлар, уран, фосфорит, газ, кўмир, туз ва бошқа кўпгина фойдали қазилмаларнинг захиралари бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.