Фойдали қазилмалар конлари таълимотининг ривожланиши геологик қидирув ва қазиб олиш пайтида, шунингдек, махсус илмий текшириш ишлари оқибатида тўпланган маълумотларга боғлиқ. Фойдали қазилма конларини ҳар тарафлама ўрганишда минералогия, геохимия, петрография, стратиграфия, геофизика каби геологик ва кимёвий, физика, математика каби аниқ фанларнинг ютуқларидан фойдаланилади.