Мазкур дарслик қишлоқ хўжалик олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг «Агрономия», «Агротупроқшунослик ва агрокимё», «Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги», «Ўсимликлар ҳимояси ва карантини», «касбий таълим» ва «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси» мутахассисликларига мўлжалланган бўлиб, ушбу дарслик Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессори И.Ҳамдамов, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди З.Бобомурадов ва ассистент Э.Ҳамдамовалар томонидан ёзилган. Қўлёзма институтнинг мева-сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси йиғилишида, агрономия факультети ва институт илмий Кенгашларида муҳокама қилинган ва чоп этишга тавсия этилган.