Қишлоқ хўжалиги халқ- хўжалигининг энг йирик тармоқларидан бири
бўлиб, мамлакат иқтисодиётида катта аҳамият касб этади. Истеъмол фондининг
катта қисми қишлоқ хўжалик хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган саноат
товарларидан ташкил топади.
Саноат ва озиқ – овқат товарлари ишлаб чиқаришда пахта энг қимматли хом ашё
турларидан бири ҳисобланади. У ўзининг аҳамияти жиҳатидан мамлакат
иқтисодиётида ғалла ва бошқа ғоят муҳим хом ашё турлари билан бир қаторда
туради..
Пахтачилик Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг асосий
тармоқларидан бири ҳисобланади.