Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида зироатлардан мўл ва сифатли ҳосил
олишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича
кейинги йилларда кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Республикамиз қишлоқ хўжалигида ўсимликлар ўсишини жадаллаштирувчи
моддаларни экинларда қўллаш усули кенгайиб, юқори самарага эришилгани
аниқланди. Ўсишни жадаллаштирувчи моддалар ўсимликни мақбул ўсиши ва
ривожланишига ҳамда ҳосилдорлик ортишига ижобий таъсир қилиши аниқланган.
Бу борада адабиётларда кўплаб маълумотларни учратиш мумкин.