Синтаксис биринчи навбатда сўз бирикмасини ўрганувчи соҳа сифатида таърифланади. Сўзни сўз туркуми жиҳатдан тавсифлашга сўз тузилиши, унинг бошқа сўз билан бирикувидан ҳосил бўлган қўшилманинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатишимиз мумкин. Сўз, сўз бирикмаси турли кўринишдаги мураккаб конструкциялар ҳосил қилади, ҳамда сўз синтаксиснинг энг кичик бирлиги бўлиб, у гап қурилиши учун ниҳоятда зарур.