Биз ушбу битирув малакавий ишида ўзбек тилидаги асарларнинг немис тилидаги таржимасини илмий томондан ўрганиб чиқиш давомида, авваламбор «таржима» сўзининг қаердан келиб чиққанлиги ва таржима тушунчасига ойдинлик киритишни лозим топдик. Шунга кўра ишимизнинг биринчи бўлимида таржима тушунчасига оид ўзбек ва немис олимларининг фикрлари, таснифлари билан танишиб чиқамиз. Бундан ташқари таржима турлари, таржимон маҳорати ва унвон ва мансаб номлари, шунингдек улар тўғрисидаги олимларнинг назарий қарашлари баён этилади.