Маъруза матни асосан институтнинг «Даволаш иши» ва «Тиббий педогогика» факультетлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, маъруза матнида «Excel да формулалар яратиш » мавзуси бўйича асосий назарий тушунчалар, жумладан формулаларни яратишга оид асосий тушунчалар, формуланинг структураси, формулаларни яратиш ва таҳрирлаш, уларни кўчириш ҳамда хатоликларни тузатишга оид маълумотлар турли интерфейс элементлари илюстрациялари кўмагида кўргазмали тарзда баён қилинган. Талабалар мавзу бўйича назарий ва амалий тушунчаларга эга бўлиш оркали ўз фаолиятлари давомида ушбу дастурдан кўпгина имкониятларидан фойдаланишга оид кўникма ва малакаларга эга бўлишади.