Бугунги демократик жамиятимиз тараққиётида маънавий-ахлоқий муҳит ва унинг асосларини ташкил қилувчи маънавий омиллар муҳим ўрин тутади. Чунки «бугунги кунда ҳалқимизга азалдан хос бўлган ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик, меҳр-оқибат, меҳмондўстлик ва саховат каби инсоний фазилатлар янада ёрқин намоён бўлмоқда ва бундай маънавий муҳит одамларнинг руҳи ва кайфиятига ижобий таъсирқилмоқда»1. Жамият маънавий муҳитидагиушбу ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, меҳмондўстлик, саҳоват каби маънавий омиллар ўзига хос маънавий идеални таркиб топтиришга асос бўлади.