26-31 январда АФИДУМнинг 4- 7- синф ўқувчилари иқтисод-география
фани ўқитувчиси Дадабаева Н.Б. билан биргаликда СОSMO-PORT фан ва
техника музейига ташриф буюришди. Ўқувчилар ўзлари велосипед ѐрдамида
электр токини ҳосил қилиш, вулқоннинг отилишини кузатиш, Ер сайѐраси
қандай қатламлардан ташкил топганини кўриш, кимѐвий усуллар билан ранг
ҳосил қилиш жараѐнларида турли фанлардан чуқур билимга эга
эканликларини, қизиқишлари ва топқирликларини намоѐн қилдилар.