Саноат корхоналарининг электр таъминоти тизими корхоналар истемолчиларини электр энергияси билан таъминлаш учун бунёд этилади. Истемолчиларга қуйидагилар киради; ҳар хил механизмларнинг электр юритгичлари, электр печлари ва электротермик ускуналар, электролиз қурилмалари, электр пайвандлашлар учун керакли аппарат ва машиналар, ёритиш қурилмалари, электр фильтрлар ва бошқалар.