Ушбу ўқув – услубий қўлланма “Вокал ижрочилиги” фанига тайёрланган бўлиб, унда бўлғуси вокал ижрочиларининг овозлари, унинг гигиенаси, қўшиқчининг ижрочилик маҳорати, талабаларни қўшиқ ижрочилигига тайёрлаш бўйича мавзулар берилган. Ўқув – услубий қўлланмадан Олий ўқув юртларининг мусиқа таълими йўналишида таҳсил олаётган талабалар, мусиқа ўқитувчилари ва педагогик коллежларнинг мусиқа бўлими ўқувчилари фойдаланишлари мумкин.