Бундай муҳим инженерлик вазифани фақат корхоналарда технологиянинг юксак усулларини ва юқори унумдорли жиҳозларни қўллаган ҳолда, қайта ишлаш жараѐнида дон хусусиятларини бошқариш асосида ҳал қилиш мумкин. Бунинг учун мутахассис корхонага қабул қилинаѐтган мойли экин уруғларни технологик хусусиятларини баҳолай олиши ва унинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда технологик жараѐнларнинг мақсадга мувофиқ тартибини танлаши керак.