Ҳар бир мамлакат ташқи савдода нисбий устунликка эришишга ҳаракат қилади ва уни давлат ташқи иқтисодий сиѐсатининг бош мақсади деб билади. Шунингдек, ташқи иқтисодий сиѐсатнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бу – мамлакатдаги маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ҳамда унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. Чунки, экспорт салоҳиятни юксалтириш нафақат маълум бир мамлакатнинг балки, ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳам туб манфаатларини кўзда тутади.