Қурилиш, миллий иқтисодиётнинг ўзвий бир қисми сифатида бозор иқтисодиёти тамойилларидан алоҳида фаолият кўрсата олмайди. Бундан
ташқари, қурилиш бу тамойилларга мосланиши, уларнинг асосида ҳамда тармоқнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг тезлашишга имкон яратиши лозим. Уларнинг ичида энг муҳимларидан бири нарх белгилашнинг бозор шакллари тамойиллари.
Бугунги кунда нарх белгилашнинг икки шакли бор бўлиб, улар эркин нархлар ва давлат томонидан бошқариладиган нархлардир. Бу иккала
нархлар ҳам мамлакатда амал қилаётган нарх белгилаш сиёсатига бўйсунади. Бугунги кунда давлатимиз эркин нарх белгилаш чегараларини имкон қадар
кенгроқ очишга, яъни нархларни эркинлаштиришга интилмоқда, бу эса бозор иқтисодиёти механизмига зид келмайди.