Бугунги кунда дунё миқёсида 200 дан ортиқ давлатлар мавжуд бўлиб, улар тарихий тараққиѐт маҳсулидир. Ушбу давлатларнинг ҳар бири халқаро муносабатларда турлича ўринга эга. Улардан айримлари дунё миқёсида катта таьсир доирасига эга бўлса, бошқалари ўз муаммолари билан ўралашиб
деярли халқаро доираларда кўринмайдилар. Бугунги кунда геополитик сиёсат кучайиб бораётган бир пайтда давлатларнинг ўзаро муносабатлари
ҳам гоҳ ижобий, гоҳ салбий томонга бурилиб дунё ҳамжамиятини ҳайратга солмоқда. Дунё миқёсидаги давлатларнинг энг йириклари иқтисодий, сиёсий,
маъданий ва бошқа соҳалари ривожланиши жиҳатидан олдинги ўринларда турган давлатларнинг турли соҳаларда, масалан, тинчлик, инсонпарварлик ва
бошқа соҳаларда олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовордир.