Бугун биз инсониятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, халқаро глобаллашув бу жараённинг энг яққол намоён бўлувчи хусусияти эканлигини кўрамиз. Ҳозирда халқаро глобаллашув иқтисод, сиёсат ва шу каби ижтимоий ҳаётнинг барча муҳим соҳалари қаторида таълим тизимини ҳам ўз таъсир доирасига олган. Шундай экан, жаҳонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб бораётган республикамиз таълим тизимига тадбиқан шахс сифатларининг муҳим қирралари бўлган мустақил ҳамда ижодий фикрлаш сифатларини фаоллаштиришнинг методологик асосларини тадқиқ қилиш муҳим замонавий муаммо ҳисобланади.