Мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида, айниқса, истиқболда қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш субъектига айланаётган фер-мер хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлаш стратегик вазифалардан бири эканлигини эътироф этиш лозим.
Ўбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек, «........, мамлакатимизда том маънодаги рақобат муҳитини шакллантириш ҳақида бормоқда. Маълумки, бундай муҳит ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш ва модернизация қилиш, жаҳон бозорларига чиқиш йўлида ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади»