5А 580201 - «Бино ва иншоотлар қурилиши» мутахассислиги бўйича тайёрланадиган магистр гуманитар, ижтимоий-иқтисодий, математика, табиий ва мутахассислик билимларини тўла ўзлаштирган ҳолда ўз мутахассислигини чуқур ўргана бориб, замонавий маълумотларни илмлар асосида илмий — техник муаммоларни еча билиш, уларнинг ривожланиш тенденцияларини олдиндан кўра билиш ва уларга илмий ёндоша билиш технологияларни амалиётга тадбиқ қилиш хусусиятларига эга бўлиш каби мақсадларни ўз олдига қўяди.