Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлашга бўлган эътиборлари сабабли, мамлакатимизда кўпгина ёдголиклар қайта таъмирланиб, яхши ҳолатга келтирилмоқда.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг архитектура ёдгорликлари ва шаҳарсозлик комплекслари қайта тикланиб, Ўзбекистон Республикасининг кўркига айланиб бормоқда.
Ушбу йўлда Олий Мажлис томонидан 30.08.2001 йилда “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш” бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб ва шу билан бирга 04.04.2002 йилда “Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик Кодекси” ишлаб чиқилди. Булар ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун қоидаларни ўз ичига олган.