Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳаларга катта эътибор берилмоқда. Юртбошимиз ташаббуслари билан автомобил саноатига, кўприк тоннеллар ва катта магистраллар қурилиши, савдо-сотиқ, хусусий мулкчилик ва хусусий тадбиркорликка катта эътибор берилмоқда. Шу сабаб юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқ ерларида инсон манфаатларини кўзлаб жадал суратларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам. Пойтахтимизда охирги 15 йилликда автомобиллар кундан – кунга кўпаётганлиги сабабли, транспорт қатновини яхшилаш, тартибга солиш, қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ичида кичик автомобил халқа йўли қурилди. Бу йўлни яратиш давомида бир қанча кўприк ва тоннеллар янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.
Метрополитенларни яратиш ўтмишда ҳам ҳозирги вақтда ҳам кўплаб мақсадлар сингари сиёсий вазифаларни ҳам амалга оширишга эришишда ўз аксини топган ва бундай кейин ҳам шундай бўлади. Кўп вазиятларда метро қурилишини очиқ ҳолда молиялаштириш ҳукумат даражасидаги ечимлар асосида қабул қилинган ва қилинмоқда. Метрополитенларнинг сиёсий аҳамияти шунда намоён бўладики, алоҳида шаҳарларда, айниқса пойтахтларда бу иншоот амалда бевосита ҳар бир кишининг манфаатлари учун хизмат қилади ва аҳоли турмуш даражаси ҳамда ҳаёт фаравонлигининг кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Кўча траспорти воситаларининг тезлиги 10-15 км/соатни ташкил этса, метрополитенда бу кўрсаткич 30-35км/соатга етади, 10км га икки марта қатнаш бир суткада 1 соатни иқтисод яъни тежас имконини беради ва бу ижтимоий (оммавий) кўтаринкиликни шакллантириш кўрсаткичларидан бири деб ҳисобланади.