Масофавий ўқитишнинг бу шаклида кундузги бўлимда бевосита машғулот ўтказиш шарт эмас, барча ўқитиш маълум масофада ташкил этилади. Лекин таълим олувчилар унга биркитилган ўқитувчилар билан доимий алоқада бўладилар. Таълим олувчиларга консультатив ёрдам ва якуний имтиҳон топшириш учун маҳаллий вакиллар ташкил этилади. Бунда ўқув жараёнининг шакл ва усуллари таълим олувчи ва талаба томонидан эркин танланади, ўқув машғулотлари жадвали ва ўқитиш вақти чегараланмайди. Кўпчилик очиқ университетларда таълим ўқитишнинг бирламчи модели асосида қурилган, масалан, Буюк Британия очиқ университетида масофавий ўқитишнинг ушбу моделидан фойдаланилади (http:// www.open.ac.uk).