Компьютер ёрдамида дунё билимлар манбаига кириш, қисқа вақт ичида кўплаб маълумотларни йиғиш, ишлаб чиқаришни ва унинг техник воситаларини масофадан туриб бошқариш мумкин. Шу билан бир қаторда интернетнинг ушбу имкониятларидан фойдаланиб, тармоқдаги бегона компьютерларни бошқариш, уларнинг маълумотлар базасига кириш, нусха кўчириш, ғаразлик мақсадда турли хил вируслар тарқатиш каби ноқонуний ишларни амалга ошириш мумкин. Интернетда мавжуд бўлган ушбу.хавф, информацион хавфсизлик муаммолари бевосита тармоқнинг хусусиятларидан келиб чиқади.