Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти даврида аҳолини озиқ-овқат махсулотларига, саноатни эса хом ашёга бўлган талабини қондириш ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб, республикамиз ҳукумати бу соҳага катта эътибор қаратмоқда. Қишлоқ хўжалигининг моддий техника негизи мустахкамланиши билан қишлоқ хўжалигида техник тараққиётнинг асосий бўлаги бўлган илмий асосланган технология тадбиқ этилиши керак. Шуниингдек қишлоқ хўжалиги учун барча сохаларни ўсишини таъминлаш, махсулот сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқиладиган махсулотларни кўпайтириш зарурат бўлиб келмокда. Илғор жахон тажрибаларини ўрганиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш қишлоқ хўжалиги корхоналарида мехнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш зарур.