Мазкур битирув малакавий ишда Андижон вилояти Балиқчи тумани-даги «Замбаркўл-1» коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил этиш ва бажариш лойиҳаси ишланган бўлиб, бунда мазкур ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Лойиҳани ишлашда ишлаб чиқариш амалиёти даврида объектга оид тўпланган маълумотлардан ва адабиётлар ҳамда меъёрий хужжатлардан шунингдек, Андижон вилояти “Андижон қидирув лойиҳа экспедицияси” МЧЖ томонидан бажарилган техник лойиҳа маълумотларидан фойдаланилди.