Ерларнинг меъёрий баҳосини аниқлаш ишлари жараёнида хўжаликнинг тупроқ бонитировкаси маълумотлари, суғориб ҳайдаладиган ерларда экилган қишлоқ хўжалик экинлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг структураси, қишлоқ хўжаликда фойдаланилаётган ерлар ҳақида ўлчов ҳужжатлар, тегишли банкнинг ссуда фоизлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар тўпланади. Шундан сўнг хўжаликнинг ер харитаси тайёрланади, унга тупроқ бонитети акс эттирилган чегаралар туширилади. Ер участкалари майдонига фақат қишлоқ хўжалигида фойдаланаётган ерлар киритилиб, участка атрофидаги ариқлар, зовурлар, йўллар билан банд бўлган ерлар киритилмайди. Ер участкаларининг майдони бўйича қайтномалар тузилади ва хўжаликка хизмат қилувчи банкнинг ссудаси 5 фоиз миқдорида белгиланади.