Марказий Осиё азалдан жаҳон цивилизацияси, илм – фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган олиму – фозиллари билан машҳур. Ана шундай мутафаккирлардан бири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино, Абу Али Ал – Хусайн ибн Абдуллох Ибн Ал – Ҳасан ибн Али ибн Сино 980 йилда Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган. Европада “Авиценна” номи билан машхур бўлган. “Сино” сўзи дари тилида “марваридларни тизимга келтирувчи” (сверлильщик жемчужин) маъносини англатар экан. Манбаларда келтирилишича Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ ибн Хасан ўзига тўқ, маданиятли инсон бўлиб, ўша даврдаги солиқ соҳасида хизмат қилган.