Христианлик жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-асрининг 2-ярмида Румо империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик динлари ўрнига қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик (монотеистик) шаклдаги тарзда шаклланган. Демак, у даставвал демократик хусусиятга эга бўлган. Шунинг учун тез, осон тарқалган. Даврлар ўтиши билан унинг бу хусусияти камайиб, ҳукмрон табақаларнинг дини бўлиб қолган.