«Таржима назарияси» курси талабаларнинг умумфилологик савиясини ошириш ва касбий йўналишини кучайтириш учун хизмат қилади. Маъруза ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши IY-курс бакалаврияти талабалари учун мўлжалланган.
Бу Фан умумий таржима назарияси ҳақида билим ва кўникмалар ҳосил қилишга ўтилган бўлиб «Ўзбек ва рус тиллари қиёсий типологияси» фанидан олинган назарий билимларга таяниб, таржима сирларини ўргатади. Таржимада услуб, миллий колорит, анъанавий- лисоний ва индивидуал-услубий ўхшатишлар, таржиманинг нутқ маданияти билан боғлиқлиги,таржима тилида мантиқ ҳақида маълумот беради.