Қумли чўл шароитида қоракўл совлиқларининг куйга келиши турлича бўлиб, у маълум даражада уларнинг ёши, конституцияси семизлик даражасига боғлиқ. Шунга кўра турли ёшдаги совлиқларда қочиримнинг бошида кўпроқ куйга келиши катта ва ўрта ёшдаги совлиқларда кузатилди, биринчи бор қочирилаётган ёш молларда юқори жинсий фаоллик кечроқ бошланган. Қочирим даврининг бошида совлиқларнинг куйга келишининг фаоллиги кўпроқ мустаҳкам конституцияли совлиқларда кузатилган бўлиб, қочиримнинг биринчи ун беш кунлигида уларнинг 89,2 фоизи куйга келган. Нозик ва қўпол конституцияли совлиқларда эса бу кўрсаткич ўз ўрнида 94,4 ва 84,4 фоизни ташкил этган.