Хусусий фармакология қисмида бизлар, алохида фармакологик гурухларга мансуб бўлган ёки якка ҳолдаги препаратларнинг таъсир механизмларини урганишга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, умумий ва хусусий фармакология уртасида айтарли катта фарқ сезилмайди. Чунки иккала бўлимда ҳам дори моддалар таъсирига нисбатан , организмнинг қандай жавоб бериш хусусиятлари урганилади. Шу туфайли биз асосий эътиборимизни, дори моддалар фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига қаратишимиз лозим деб ҳисоблаймиз.