Мазкур дастур «Микро ва макро иқтисодиёт» фани бўйича бакалавриат талабаларга микро ва макро иқтисодий кўрсаткичлари ва тушунчаси, уларнинг ўзаро алоқаси, макро иқтисодиётни тартибга солишнинг зарурлиги ва бунда давлатнинг роли, иқтисодга давлатнинг аралашиш усули, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш харажатлари, олигаполия ва монополистик рақобат ишлаб чиқариш омилларининг бозори, капитал бозори, иқтисодий самарадорлик ва уни ошириш йўллари хақида тушунчалар беришга қаратилгандир. Шу билан бирга бу фанни ўтишда миллий итисодиётга, яъни Ўзбекистонда ўтиш даври мобайнида фаннинг алощида вазифаси ва хусусияти, миллий иқтисодиётимизда иқтисодни бир шароитда бўлишини таъминлаш чора ва йўллари, меҳнат муаммоси ва бандлик, аҳоли даромади ва унинг табақалашганлигида тенглаштириш усули, миллий иқтисодиётга ташқи дунё таъсири каби муаммоли мавзуларга эътибор қаратилган.