Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгач иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда катта ўзгаришлар рўй берди. Республикамиз хукумати томонидан мустақилликнинг илк йилларидаёқ, жисмонан соғлом, маънан етук шахсни тарбиялашга эътибор берила бошланди. Бу борада таълим тарбия илм-фан, ёш авлодга касб-ҳунар ўргатиш соҳаларини ислоҳ қилиш алоҳида аҳамиятга эга.