Кооперация тизими иштирокчилари фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришнинг ташкилий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ривожлантириш

Кооперация тизими иштирокчилари фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришнинг ташкилий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ривожлантириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:49:40
Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодий интеграция турли корхона ва тармоқларнинг, шунингдек мамлакатларнинг ишлаб чиқариш соҳасида бир-бирига яқинлашуви, улар ўртасида узвий иқтисодий алоқалар ўрнатилиши, мамлакатлараро ягона умумий хўжаликнинг шаклланиш жараёни ҳисобланади. Кооперация ўзаро боғланган ишлаб чиқариш жараёнида ёки саноат тармоқларида кишиларнинг ёки ташкилотларнинг ҳамкорлик асосида ишлашини ташкил этиш шаклидир. Бугунги кунда фермер хўжаликлари ҳақли равишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг муҳим бўғинига, уни ташкил этишнинг асосий шаклига айланди. Навбатдаги вазифа эса фермер хўжаликларининг турли шаклдаги кооперацияларини тузиш, фермер хўжаликлари билан турли корхона ва тармоқларнинг ишлаб чиқариш соҳасида бир-бирига яқинлашуви, улар ўртасида узвий иқтисодий алоқалар ўрнатилиши, биргаликда ишни ташкил этиш ва ҳамкорликда муаммоларини ҳал этиш ҳисобланади. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида“...маҳсулот ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтиришга кўмаклашиш”1 муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди. Фермер хўжаликлари кооперациясини турли шаклларини ташкил қилиш, кооперация тизими иштирокчилари фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришнинг ташкилий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ривожлантириш бугунги кундаги муҳим вазифалардан саналади ҳамда юқорида баён қилинган масалалар бўйича илмий-тадқиқот олиб бориш жуда муҳимдир. Бозор шароитида сут ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича кооперация тизими иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, трансферт баҳоларни ва молиявий натижаларни шакллантириш, фойдани тақсимлаш ҳисоби ҳамда назоратини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади. Шундай қилиб, аграр соҳада интеграциялашув ва кооперациялашув жараёнлари мамлакатимизда қарор топган бозор макони, меъёрий-ҳуқуқий база, фундаментал назария, унинг илғор услублари ва халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда трансферт баҳоларни ва молиявий натижаларни шакллантириш ҳамда фойдани тақсимлаш ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Ушбу масалалар илмий нуқтаи назардан ҳамда амалий жиҳатдан етарлича тадқиқ қилинмаганлиги эса илмий ишнинг йўналишини белгилади. Ушбу масалалар илмий ва амалий жиҳатдан етарлича тадқиқ қилинмаган, бу эса магистрлик диссертациясининг мавзуси долзарблигини белгилайди.

Дабавлено : 2021-04-11 23:49:40

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш